Самарқандда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилди.
Тадбир давомида, Пахтачи туманида яшовчи Д.Ж, Н.Т ва Э.В.ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган 3100 кг руда қумлари, 2 та печь ҳамда 3 та тегирмонлар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!