Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси пора билан қўлга тушгани айтилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Маълумотга кўра, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И.Б.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2 қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
Кенгаш хулосаси билан И.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги айтилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!