Тошкент шаҳар ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Учтепа туманлари ҳокимларига нисбатан «ҳайфсан» берди.
Қуйидаги ҳокимлар ҳайфсан жазоси олишган: Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Иргашев Шавкатбек Турдиевич; Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарход Равшанович; Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Бохадир Абдулхаевич.
Маълум қилинишича, улар ҳудудда қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмаган, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ва тушунтириш ишларини олиб бормаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишдан бўшатилишига ҳам қиш мавсумига етарли дарадажа тайёргарлик кўрилмагани сабаб бўлган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!