ФВВ қутқарувчилар пахта ортилган юк автомобилидаги ёнғинни ўчирди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Қайд этилишича, юк автомобили Қашқадарё вилоятининг Қўқдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автойўлининг 85-километрида ёниб кетган.
Бугун, 21-феврал соат 16:48 да ушбу юк машинасининг ҳайдовчиси салонда ёнғин ҳидини сезиб, машинанинг кузов қисмида ёнғин бошланганини кўрган.
Юк автомобилига ортилган пахта ёниб кетган. Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВВ ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келган.
«Соат 17:20 да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинди. Ҳодиса овибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!