Икки давлат халқ артисти, машҳур «Шайтанат» қўшиғини ижро этган Азим Муллахонов Муқимий номидаги театрга директор этиб тайинланди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов йиғилишни очиб, театр санъати олдида турган айрим масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикрлашилди.
Шундан сўнг, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов ҳамда театр бош режиссёри этиб Достон Ҳақбердиев тайинланганлиги расман эълон қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!