Jahon, Yangiliklar

Америкалик миллиардер ўлик ҳолда топилди

Америкалик миллиардер ўлик ҳолда топилди

Америкалик миллиардер молиячи, “хусусий капитал кашшофи” деб ҳисобланган Томас Ҳ. Ли 78 ёшида вафот этди.

New York Post газетасининг номаълум полиция манбаларига таяниб хабар беришича, Ли 23 феврал куни эрталаб Манхеттендаги бешинчи авенюдаги офисида, инвестиция фирмасининг бош қароргоҳида ўзини ўзи отиб ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

Расмий полиция ҳолат бўйича қўшимча маълумот бермаган ва ўлим сабаби ҳамда усулини шаҳар тиббий экспертизаси аниқлашини қайд этган.

Ли 2006 йилда ташкил топган “Lee Equity” компаниясининг асосчиси ва раҳбари бўлган. Бундан ташқари, у 1974 йилда асос солган Томас Ҳ. Лее Партнерс компаниясининг ҳам бош директори ҳисобланган.

Сўнги 46 йил ичида Ли юзлаб транзакцияларга, жумладан, Snapple Beverages ва Warner Music каби бренд номларини сотиб олиш ва сотишга, кейинчалик миллиард доллардан зиёд сармоя киритишга масъул бўлган.

Ли, шунингдек, Линколн маркази, Замонавий санъат музейи, Брандейс университети, Гарвард университети ва “Яҳудий мероси” музейи каби кўплаб ташкилотларнинг кенгашларида қатнашган хайриячи ва васий сифатида ҳам танилган.

Маълумотларга қараганда, Лининг бойлиги умумий ҳисобда 2 миллиард долларга баҳоланади.