O‘zbekiston, Yangiliklar

Собиқ МХХ биноси ўрнида мехмонхона қурилади

Собиқ МХХ биноси ўрнида мехмонхона қурилади

Radisson меҳмонхоналар гуруҳи “Metropol Group” МЧЖ билан Тошкентда премиум-классдаги янги меҳмонхона очиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси маълум қилди.

Radisson Collection Hotel номли янги отел шаҳар марказида, Сайилгоҳ кўчасидаги (халқ тилида “Бродвеи”) собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг бош биноси ўрнида жойлашиши эълон қилинди

Қайд этилишича, Radisson Hotel Group компанияси “Metropol Group” МЧЖ билан 164 ўринли меҳмонхонани очиш бўйича битим имзолаган.

22 қаватли меҳмонхона 2026 йилда очилиши режалаштирилган бўлиб, Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси ўрнида барпо этилади.

«Radisson Collection Hotel Ўзбекистондаги портфелини кенгайтирмоқда ва Metropol Group МЧЖ билан Тошкент шаҳрида 164 хонадан иборат премиум-класс Radisson Collection меҳмонхонасини очиш бўйича шартнома имзоланганини эълон қилади. Ушбу шартноманинг имзоланиши Radisson Collection Hotel компаниясининг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлайди» дейилади хабарда.