Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади.
Сидиқов бугунгача ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Маълумот учун, Фурқат Сиддиқов 1971-йил 7-февралда Тошкентда туғилган. 1993-йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. УзДаеwоо Элеcтрониcс ҚКда бош мутахассис (1993−1995), Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011) лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020) лавозимларида ишлаган.
Фурқат Сиддиқов 2020-йилнинг майда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган, 2022-йил ноябридан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
2017-йилдан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик миссиясини Жавлон Ваҳобов бошқариб келаётган эди. У энди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!