Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод тумани фуқаролари ва шаҳарга ташриф буюраётган меҳмонларни огоҳлантирди.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 2023 йилнинг 4 март куни соат 09:00 да 4 апрель кунига қадар, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилади.
Маълум қилинишича, транспорт воситалари ҳаракати ва Чўлпон кўчасига кириш “Жарбоши” аркасининг янги қурилган йўли орқали амалга оширилади.
«Ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилган ҳокимлик баёнотида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!