АҚШ президенти Жо Байден 16-феврал куни саратоннинг энг кенг тарқалган тури бўлган базал ҳужайрали карсиномани олиб ташлаш учун операция қилинди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида чоп этилган президент даволовчи шифокорининг мактубида айтилади.
«Барча саратон тўқималари муваффақиятли олиб ташланди. Қўшимча даволаниш шарт эмас”, дейилади мактубда.
Шифокор, шунингдек, жиддий тери саратонидан фарқли ўлароқ, бундай жароҳатлар «тарқалишга» мойил эмаслигини айтди. Бироқ, уларнинг ҳажми катталашиши мумкин, бу эса «каттароқ муаммо» га олиб келади.
Операция АҚШнинг Мериленд штатидаги Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказида бўлиб ўтган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!