Андижон шаҳрида кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 5 март куни соат 17:33 да Андижон вилояти Андижон шаҳар 1-кичик даҳа А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:36 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:05 да қуршаб олинган ва соат 18:26 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида уйнинг таҳминан 250 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Томни 300 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!