Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида -90 кг вазн тоифасида финал якунига етди.
Ҳал қилувчи баҳсда Давлат Бобонов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони италиялик Кристиан Парлати устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Humo» аренага ташриф буюриб, финал баҳсини бевосита томоша қилди ва чемпионга олтин медални тақиб қўйди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!