Самарқанд халқаро аеропортида одам савдоси жиноятининг олди олинди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
29 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Иштихон туманида яшовчи 35-40 ёшлардаги аёл ўзининг жиноий шериги билан моддий манфаат эвазига фоҳишалик билан шуғулланиши учун БААнинг Дубай шаҳрига юбораётганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан тезкор тадбир ўтказилди. Унда ушбу аёл 29 ёшли жувондан 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида аеропорт чегара ҳудудида ички ишлар ходимлари томонидан ушланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!