Куни кеча россиялик журналист Александр Нечаев Тошкентдаги квартирасида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратуранинг қўшимча баёнотига кўра, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати бўйича текшириш ўтказилмокда.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан келиб чиққан.
А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.
Текшириш давом этаётгани айтилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!