Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳаси лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.
Булар Қонунчилик палатаси Спикери, Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси, ҳоким, Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари, Марказий сайлов комиссиянинг раиси, Бош прокурор лавозимларидир.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!