Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда.
Хусусан, Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиш, шунингдек, монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ, бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!