Ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб “Майнинг-ферма” ташкил қилган шахсга 900 миллион сўм жарима тайинланди. Бу ҳақида ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Андижон вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда электрон технологиялар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1994-y.t. ҚБ. ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонида 21 та фаол “майнинг” қурилмаларидан фойдаланиб “Майнинг-ферма” ташкил қилганлиги аниқланган.
“Майнинг-ферма” фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги ҳамда ушбу хонадон эгалари электр тармоғига ўзбошимчалик билан ҳисоблагичларсиз уланиб олганлиги аниқланган.
Q.B.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси билан 900 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!