O‘zbekiston

Андижонда 14 ёшли бола амакиси томонидан аёвсиз калтакланди

Андижонда 14 ёшли бола амакиси томонидан аёвсиз калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида 14 ёшли боланинг калтаклангани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа 10 март куни соат 10:00 да Шаҳрихон туманида содир бўлган. Мазкур туманнинг «Муллавой» МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган Т.Л. укасининг фарзанди 2010 йилда туғилган жияни А.Х.ни фуқаро М.С билан урушганлигидан хабар топиб, М.С ишлайдиган савдо дўконига борган. Натижада, унинг юзи ва танасининг турли қисмларига тан жароҳатлар етказган.

Аввалроқ, Бухорода автобусда эркак қиз болага тегажоқлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.