Қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақида Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиличича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.С., О.П. ва бошқалар 20 дона 200 минг ва 160 дона 100 минг сўмлик жами 20 млн сўм қалбаки купюраларни фуқаро Х.Ш.га 7 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 6 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Ушбу қалбаки пулларни манбасини аниқлаш мақсадида тадбир давом эттирилиб, С.Б.нинг хонадони кўздан кечирилганда, яна 75 дона 100 минг ва 20 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюра ва уларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!