Jahon, Siyosat

Байден тез орада Си Цзиньпин билан гаплашишини маълум қилди

Байден тез орада Си Цзиньпин билан гаплашишини маълум қилди

 

АҚШ Президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан тез орада гаплашишни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақида Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Журналистлар Байденга Сан-Диегода бўлиб ўтаётган Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан икки томонлама учрашув чоғида Си Сзинпин билан боғлиқ савол билан юзланишган. Президент яқин орада Хитой етакчиси билан гаплашишини тасдиқлаган. Аммо аниқ муддати ҳақида маълумот бермаган.

Икки давлат раҳбарлари охирги марта 2022 йилнинг ноябрь ойида Индонезиянинг Бали шаҳрида учрашган эди.

Вашингтон ва Пекин ўртасидаги зиддият АҚШнинг Ф-22 қирувчи самолёти ўтган ой Жанубий Каролина қирғоқлари яқинида Хитойнинг жосус шарини уриб туширганидан сўнг кучайган.

Бундан ташқари, Хитой Украина уруши учун Россияга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришни кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар давлатлар ўртасидаги кескинликни янада оширди.