Хотира бюсти устига чиқиб, ғайриижтимоий ҳаракат қилган шахсларнинг иши судга юборилмоқда. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 март куни куни соат 19:00ларда, Тошкент вилояти, Чиноз туманида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотира бюсти устига чиқиб, у ерда қилган ҳаракатлари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган 18-19 ёшлар орасидаги 5 нафар йигитларнинг шахси аниқланиб, туман ИИБга олиб келинди.
ИИБ ходими томонидан ўтказилган профилактик суҳбат давомида уларга ушбу хатти-ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик эканлиги, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимаслик, қолаверса ўз даврининг қаҳрамони, нафақат туман, балки Тошкент вилояти фахри бўлган бундай шахс хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!