Ўзбекистонга «Омикрон» штаммига қарши вакцина олиб келинди. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга илк бор COVID-19 нинг «омикрон» штамми B.A.4 ва B.A.5 субвариантларига қарши 875 520 доза Pfizer вакцинаси келтирилган.
Ушбу препаратлар ҳозир аҳоли ўртасида доминант штаммга айланган янги версияларнинг олдини олишда қўлланилиб, тайёр эритилган эмлаш воситаси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда шу кунгача жами 75 670 234 доза вакцинадан фойдаланилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!