“Толибон” раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда каноп(марихуана) етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотда мамлакатнинг барча фуқаролари учун марихуана етиштириш тақиқланган. Гиёҳвандлик ўсимлиги экиш қоидалари бузилган тақдирда, уни йўқ қилишга ваъда берилган. Шу билан бирга, қонунбузарларнинг ўзлари ҳам шариат қонунлари асосида жазоланиши учун тегишли идоралар томонидан судга топширилади.
Аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазирлигининг Толибондан вазифасини бажарувчиси Амир Хон Муттаки БАА олимлари делегацияси билан учрашув чоғида Ислом аёлларнинг таълим олишини ман этмаслигини ва яқин орада мамлакатда қизлар учун мактабларни қайта очиш режасини эълон қилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!