Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари бир ойда қанчага ошганини очиқлади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг центябр ойида шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари август ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,6 фоизга ошган. Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён ўртача 6,8 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Қайд этилишича, шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда яъни йиллик нисбатда 7,7 фоизга кўтарилгани кузатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!