Наманган шаҳрида жойлашган бозорда келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон гўшти сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Наманган шаҳридаги Чорсу бозори яқинида ташкил этилган гўшт расталари ўрганилганда, келиб чиқиши номаълум бўлган, сақланиши умуман талаб даражасига жавоб бермайдиган йирик ва майда шохли ҳайвонларнинг гўштлари сотилаётгани аниқланган.
Жамоат хавфсизлиги хизмати, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, карантин тадбирларини ташкил этиш бўлими ва вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан мазкур гўшт маҳсулотларини сотаётганларда ҳеч қандай ҳужжатлар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят ветеринария лабораториясига берилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!