Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери 8 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарияти хабар берди.
Қайд этилишича, Украинада 22 209 нафар тинч аҳоли жабрланиб, ҳалок бўлган. Шулардан 8 317 киши вафо этган бўлса, яна 13 892 киши яраланган.
Ташкилотнинг қайд этишича, ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори бўлиши мумкин, чунки бўлиб ўтаётган жанглардан айрим маълумотлар кечиктирилган ва тасдиқланмаган. Март ойи бошидан бери тинч аҳоли вакилларидан 113 нафари қурбон бўлган ва 356 киши яраланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!