Афғонистонда қайд этилган зилзила оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 44 киши жабрланди, деб хабар бермоқда «ТАСС» портали.
Қайд этилишича, Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида тўққиз киши, Афғонистон шарқидаги Лағмон вилоятида яна икки киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистонда ҳудудларида зилзиланинг сезилиш кучи 5-6 баллни ташкил этди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!