Фарғоналик 36 ёшар хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берган.
Қайд этилишича, кеча, 23-март куни соат 01:55 ларда Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Дилмурод Далиев (ҳаваскор хонанда) қонуний ниҳокдан ўтмай яшаб келган 31 ёшли аёл М.Б. билан оилавий масалада жанжаллашиб, ошхона пичоғи бир неча маротаба унга тан жароҳати етказган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Шу куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!