Тошкентда ММА жангчиси аёли ва 7 яшар боласини калтаклагани айтилди. Жабрланган аёл калтакланган ўғлини кўрсатиб, ижтимоий тармоқларда видеомурожаат эълон қилган. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 март куни тахминан соат 17:00да содир бўлган. 1990 йилда туғилган спортчи Т.Х. Янгиҳаёт туманида ўзининг уйида ўзаро келиб чиққан тортишув сабабли турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган Т.Д.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, 25 март куни Т.Х. 2016 йилда туғилган фарзанди Т.Х.ни ҳам калтаклаган. Натижада, 7 ёшли ўғли тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
«Ҳозирда Т.Х. маъмурий тартибда ушланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!