Кеча, 28 март куни Адлия вазирлигида вазир Акбар Тошқулов иштирокида медиа тур бўлиб ўтди. Унда вазир сиёсий партиялар очилиши масаласига тўхталиб ўтди. Тошқулов “Янги сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо кўп эмас. Тасаввур қилинг, ҳар ўн мингта ёки беш мингта одам партия очаверса, нечта партия бўлиб кетади?!” деб айтиб ўтган у. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов телеграм саҳифасида ҳолат бўйича ўзининг муносабатини билдирди.
«Адлия вазирининг позицияси – тўлиқ авторитар. Ўзбекистонда, мана ўттиз йилдирки, расман беш партияли, де-факто, бир партияли тизим. Бир партияли дейишимнинг сабаби партиялар ўзаро ҳам курашмайди, ҳукуматни-ку умуман тергай олмайди.
Ҳар битта сиёсий тизимнинг фундаментал фалсафаси бўлади. Партияларнинг кўп ва фаол бўлиши – халқ давлатни, парламентни ва ижроия ҳокимиятини бошқараяпти дегани. Партиялар тузиш қийинлаштирилганми, демак, бу ерда энг асосий демократик механизм ишламаяпти. Демократик қоидаги кўра, халқ ўзи истаган партияларни тузади ва ҳеч қандай тўсиқларсиз ўзининг ғоя ва дастурларини сайловга қўяди ва овоз ололса, ҳокимиятга айланади», дейди у.
Шунингдек, сиёсатшунос қўшни Қозоғистонда партия очиш учун имзолар сони 20 мингдан 5 мингга туширилганини эслатиб ўган. Ўтган уч йил ичида 18 та янги партия лойиҳаси Қозоғистон Адлия вазирлигига мурожаат қилган. Улардан баъзилари рўйхатдан ўтиб, парламентга кирган.
«Аҳолиси икки баравар кўп бўлган Ўзбекистонда эса, ҳаттоки 2016 йилдан кейин ҳам бирон бир партия лойиҳаси рўйхатдан ўта олмади. Яна ўша 20 минглик баръерни оқлаш кетяпти. Яна жамиятни айблаш ҳам бор… Халқ иродасидан қўрқиш ҳали ҳам сақланиб қоляпти. Аслида, жамият манфаатларини қондириш», дейди Раббимов.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!