Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 апрель куни Қўқон давлат педагогика институти 1-ётоқхонасида яшовчи, В.З «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида, талабаларнинг ечиниб-кийиниш хоналарига кузатув камераси ўрнатганлигидан норозилигини билдирган. Мазкур хабар шу куннинг ўзида тегишли тартибда рўйҳатга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, қизлар ётоқхонасига видоекамера ўрнатилиши ортидан институт раҳбарияти томонидан изоҳ берилди.
Муносабатда қайд этилишича, Қўқон давлат педагогика институти ректорининг буйруғига кўра, талабаларнинг психологик муамолари билан ишлаш, уларнинг руҳий ҳолатларини барқарорлаштириш ҳамда ўқиш жараёнидаги стресс ҳолатларини олдини олиш бўйича махсус хона ташкил этилиш мақсадида ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари талабалар ўз уйига кетишларини ҳисобга олиб хонани шанба куни жиҳозлаш бошланган.
Лекин бу ҳолат ҳақида талабалар ўз вақтида огоҳлантирилмаган. Натижада бу англашилмовчилик юз берган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!