Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйда пастга тушаётган лифт носозлик сабабли тезлашиб, пастга тушиб кетиши оқибатида 11 киши жароҳат олди. Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 18 июн 16:15 ларда туманнинг “Янги Дархон” маҳалласи Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг юк ташиш учун мўлжалланган лифтида содир бўлган. Лифт юқоридан пастга тушаётган вақтида техник носозлик туфайли тезлашиб, 1-қаватга яқинлашганда лифтнинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб тўхтаган.
Оқибатда унда бўлган 11 нафар фуқаро турли даражада енгил тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.
Ҳозирда шифохонадан 8 нафар фуқарога уйига рухсат берилган, қолган 3 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!