O‘zbekiston

Абитуриент қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга? Нималарга шахсан жавобгар?

Абитуриент қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга? Нималарга шахсан жавобгар?

Абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

— тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;

— тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.

Абитуриент қуйидагиларга мажбур:

— тест синовлари ўтказиладиган куни бинога белгиланган вақтда келиш (абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан);

— шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириш;

— тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;

— жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;

— тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.

Абитуриент қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

— жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

— жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

— жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;

— белгиланган вақт тугагунигача тест топшириқларини бажариб, жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.