Таҳлилчилар iPhone 14 моделига талаб пастлигини қайд этишмоқда. Шу сабабдан, Apple компанияси бундай серияли смартфонлар ишлаб чиқариш кўламини оширмайди, дея хабар бермоқда Bloomberg.
Таъкидланишича, компания йил охиригача 90 миллион дона мана шу моделдаги қурилма ишлаб чиқаришни мўлжаллаган. Бундан ташқари, дунёдаги энг йирик Хитой смартфон бозорида iPhone 14 тақдимотидан кейинги дастлабки уч кун ичида харидлар ҳажми ўтган йилги iPhone 13га нисбатан 11 фоизга кам бўлган.
Aввалроқ россиялик чакана сотувчилар iPhone 14 смартфонларининг янги қаторига талаб ортиб бораётгани ҳақида хабар бериб, кўпинча Deep Purple рангдаги эски моделларга олдиндан буюртма берилишини таъкидлаган эди.
Aйни пайтда, таҳлилчилар харидорлар фаоллигини ўтган йил билан эмас, ундан олдинги йил билан солиштирган ҳолда белгилаш кераклигини маслаҳат беришмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!