Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида.
Хабарда айтилишича, ташриф доирасида илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!