АҚШнинг Украинага йўллаётган ёрдам пакетларига ортиқ халқ ён бермаслиги мумкин. Айнан шу масала юзасидан мамлакатда сўровнома ўтказилди. Унда қатнашганларнинг 55 фоизи Конгресснинг Украинага янги ёрдам пакетларини маъқуллашига қарши чиқди. Ушбу сўровнома CNN телеканали буюртмасига асосан ўтказилган.
АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак деган америкаликларнинг аксарияти разведка маълумотларини йиғиш , ҳарбий тайёргарлик ва қурол-яроғ бўйича ёрдам бериш тарафдорларидир. Улар ортиқ бу давлатга пул бериш тарафдори эмас.
АҚШ аллақачон етарлича ёрдам берганини айтадиганлар орасида фақат разведка маълумотларини тўплашга ёрдамлашиш зарур дея ҳисоблайдиганлар 52 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, респондентларнинг ярмидан кўпи – 56 фоизи Украинадаги қуролли можаро АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солишидан хавотирдалигини билдирган.
Сўров 1-июлдан 31-июлгача 1 279 нафар катта ёшдагилар ўртасида онлайн тарзда ўтказилган. Шунингдек, телефон қўнғироқлари орқали ҳам жавоблар йиғилган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат департаменти маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ ойидан бери Қўшма Штатлар Украинага 44 миллиард доллардан кўпроқ ёрдамни юборган. Шундан 43 миллиард доллардан кўпроғи эса 2022 йил февралидан кейин ажратилган. Давлатнинг ўзида эса ўтган йили 40 йиллик инфляция кўрсаткичи янгиланган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!