Jinoyat, O‘zbekiston

Айблов хулосаси: «Док-1 Макс» дори воситаси туфайли 65 нафар ёш бола вафот этган

Айблов хулосаси: «Док-1 Макс» дори воситаси туфайли 65 нафар ёш бола вафот этган

«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ воқеалар юзасидан жами 21 киши, жумладан, “Quramax Medikal” МЧЖ директори ҳамда “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олий суд мазкур жиноят иши бўйича расмий баёнот берди. Унга кўра, эртага соат 10:00 да ишни кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

«Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган», — дейилади баёнотда.

Маълумот учун, улар ЖКнинг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча қилинишича, тасдиқланган айблов хулосасида содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этгани қайд этилган.