Jahon

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 101 кишига етди

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 101 кишига етди

Гавайидаги Мауи оролида содир бўлган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 101 кишига етди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Сешанба куни эрталабки ҳолатга кўра, қидирувлар ҳудуднинг тахминан 32 фоизини қамраб олган. Шу ҳафта бошида губернатор қурбонлар сони сезиларли даражада ошиши мумкинлигини айтди.

Губернатор Жош Гриннинг CNN телеканалига берган интервьюсида ўлганларнинг кўпчилигининг жасадлари Мауининг ғарбий қисмидаги Лахайна ҳудудида очиқ жойларда, машиналарда ёки сувда топилганини айтди. Қидирувга тобора кўпроқ одамлар ва махсус ўқитилган итлар қўшилмоқда.

Гриннинг сўзларига кўра, қисман алоқа йўқлиги сабабли қанча одам бедарак йўқолганлиги номаълум. «Кўпчилик қочиб, бор нарсасидан воз кечишга мажбур бўлди. Уларнинг телефонлари йўқ — телефонлар ёниб кетди», – деди у.

Мауи полицияси бошлиғи Жон Пеллетье душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳафта охиригача тинтувлар жабрланган ҳудуднинг 85-90 фоизини қамраб олишига умид қилганини айтди.

Қидирув гуруҳлари ёниб кетган уйлар, савдо бинолари ва тарихий обидалар вайроналарини қидирмоқда.

Миллий ёнғиндан ҳимоя қилиш ассоциацияси маълумотларига кўра, Мауидаги ўрмон ёнғинлари АҚШда бир асрдан ортиқ вақт ичида энг ҳалокатли ёнғинга айланди.