Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида мандат жавоблари кечикиши ҳақида ёзмоқда. Хабарда айтилишича, «ҳозир умумий рўйхатга қараб қайси абитуриентга хотин-қизлар ёки ҳарбий хизмат тавсиянома берилганини, қайси абитуриентда ногиронлиги борлигини ёки ким ҳарбийнинг фарзанди эканлигини била олмайсиз. Буни билган тақдирингизда ҳам қўлда ҳисоблаш чиқиш имконсиз, бунинг учун юз минглаб абитуриентларнинг шахсий саҳифасини очиб чиқишингизга тўғри келарди.
Ўзи айнан мана шу имтиёзлилар туфайли ҳар йили мандат кечикиб кетади. Чунки ҳар бир имтиёз бўйича алоҳида ҳисоблаб, битталаб текшириб, уларни умумий рўйхатдан чиқариб, мандатни тасдиқлагунча кўп вақт ўтиб кетади.
Қани эди, берилган 40 дан ошиқ имтиёзларни бир инвентаризация қилиб, фақат саноқлигина ижтимоий адолатлисини қолдириб, қолган ҳаммасини бекор қилиб ташлашса, зўр бўларди-я. Лекин ҳали-бери бунақа бўлмаса керак, имтиёз қўшилса, қўшиладики, камайиши даргумон», дея ўз фикрини якунлаган ҳуқуқшунос.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!