Қайд этилишича, санкциялар рўйхатига Қозоғистоннинг Defense Engineering масъулияти чекланган жамияти, Москвада рўйхатдан ўтган “Верус” масъулияти чекланган жамияти ва Словакиянинг Versor ташкилоти киритилган.
Аввалроқ Швейцария ЕИнинг Россияга қарши санкцияларининг 11-пакетига қўшилди, деб хабар беради Швейцария ҳукумати сайти.
Бунгача Европа Иттифоқининг доимий вакиллари Брюсселдаги йиғилишда Украинадаги вазият фонида Россия Федерациясига қарши шахсий санкцияларни узайтириш бўйича келишиб олган эди. Бу ҳақда Испания Европа Иттифоқи кенгашининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.
Украинага нисбатан Россияга қарши шахсий санкциялар одатда ҳар олти ойда узайтирилади.
Жорий йилнинг июн ойида Европа Иттифоқининг Россияга қарши 11-санкция пакети киритилиши билан Европа Иттифоқининг шахсий чекловлари деярли 1,8 минг шахс ва ташкилотларни ўз ичига олди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!