Синоптиклар Италияда 42, Францияда +40, Швейцарияда эса 37 даража бўлишини тахмин қиляпти, деб ёзмоқда Euronews.
Хабарда айтилишича, дам олиш кунлари Европада ҳаво ҳарорати кўтарилади ва аномал иссиқ бўлади.
Швейцария ва Франция метеорология агентликларининг маълумотларига кўра, иссиқ ҳаво Испаниядан кейин марказий Европага ўтади ва кейинги ҳафта охиригача пасаймайди.
Франция, Швейцария, жанубий Германия ва Италия шимолида худди шундай об-ҳаво кузатилади.
Италияда жазираманинг учинчи тўлқини
Италия бу ёзда учинчи жазирама тўлқинига дуч келмоқда. Метеорологлар шанба ва якшанба кунлари жуда юқори ҳароратни башорат қилмоқдалар.
Бу, биринчи навбатда, иссиқ ҳаво массаларининг Саҳрои Кабирдан Жазоир ва Марокаш орқали ҳаракатланиши билан боғлиқ.
«Иссиқ ҳаво массалари иссиқлик гумбази остида қолади, унинг қатламлари ерга тушади», – дейди метеорологлар.
Шимолий Италиянинг текисликлари ва ҳаво ҳарорати +40 даражага етадиган Тиррен денгизи соҳиллари, шунингдек ҳаво ҳарорати + 42 даражага етадиган Сардиния энг кўп зарар кўради.
Метеорология хизматлари Флоренция, Рим, Болонья, Феррара, Больцано, Алессандрия ва Терни каби шаҳарларда жазирама тўлқинлари бўлиши ҳақида жамоатчиликка огоҳлантириш берди.
Прогнозга кўра, 27 августгача об-ҳаво шундай сақланиб туради.
Франция тарихдаги энг ёмон жазирама тўлқинига тайёрланмоқда
Францияда дам олиш кунлари ёздаги довуллар ва юқори ҳарорат туфайли огоҳлантириш эълон қилинди.
Яқин кунларда бутун мамлакат жануби иссиқ ҳаво домида қолиши кутилмоқда.
Бу Ўрта ер денгизи соҳиллари ва Рон водийсига кўпроқ таъсир қилади, у ерларда ҳарорат 40 даражага етади.
Франциянинг маркази ва шимолида ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Парижда термометр 35 даражага етади.
Франция метеорология агентлиги жазирама кейинги ҳафтанинг ўрталари ёки охиригача давом этишини тахмин қилмоқда. Метеорологлар бу рекорд даражадаги энг иссиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Швейцария ва Германияда об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
Жума куни расмийлар бутун мамлакат учун 3-даражали иссиқлик огоҳлантиришини (беш балли шкала бўйича) эълон қилди.
Женевада ҳарорат 36 даржагача кўтарилиши мумкин, иссиқ тўлқинлар Юра водийси ва шимоли-ғарбий ҳудудларни қамраб олади.
Бундай об-ҳаво бир неча кун давом этиши кутилмоқда.
Германия пойтахтида ҳафта бошида об-ҳавонинг хавфли қизил даражаси деб эълон қилинди. Дам олиш кунлари Берлинда ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган эди.
Франкфуртда шанба кунидан бошлаб беш кун давомида ҳарорат 30 даражадан ошади, Гамбургда эса байрамнинг биринчи кунида 30,5 даражага етади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!