Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон бизнес тузилмалари Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатгани маълум бўлди. Бу ҳақида Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко маълум қилди.
Гуманитар ёрдам Львов вилоятининг Дрогобицкий тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бўлими ва Львов вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига топширилган.
Украинага жами 785 844 гривнага (тахминан 21 282 доллар) қишки пойабзал , спорт, болалар ва аёллар кийимлари юборилган. Шунингдек, умумий қиймати 157 771 гривна (тахминан 4 273 доллар) бўлган тиббий шприцлар, тиббий пахта ва инфузион тизимлар жўнатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!