Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, мактаб таълими энг яхши ҳудудлар: Бухоро, Навоий ҳамда Тошкент шаҳри.
Мактаб таълими энг ёмон ҳудудлар: Андижон, Тошкент вилояти ҳамда Сурхондарё.
Маълум бўлдики, 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентларнинг 70,5 фоизи аввалги йилларда ўқишни тугатганлар, 29,5 фоизи жорий йилги битирувчилар бўлган.
Жорий йилда мактабларни тугатган 359 минг 790 нафар ёшлар тестга кирган. Шуларнинг 36 фоизи (129 минг 609) 56,7 баллдан кам тўплашган.
2023 йилда энг ёмон кўрсаткич, Андижон вилоятида (41,9%), энг яхши кўрсаткич эса Бухоро вилоятида (27,1%) қайд этилган (жадвалга қаранг).
Яъни Бухорода жорий йили мактабни тугатган ўқувчиларнинг 72,9 фоизи 56,7 баллдан кўпроқ натижа кўрсатган.
Ўзи умуман жорий йилги мактаб битирувчиларининг ўртача бали 76,1 бални ташкил қилмоқда.
Ушбу натижалар ҳудудлар кесимида таълим сифати қаерда яхшилигини ҳам кўрсатади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!