Тошкент шаҳри Сергели туманида 30 сентябрь куни вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Сергели 6-А мавзесида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли соат 11:00 дан 18:00 га қадар Бунёдобод, Янги Бунёдобод маҳаллаларидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 2587 та хонадонларда ҳамда 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан:
- Овқатланиш шохобчаси – 1 та
- Новвойхона – 4 та.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!