23 август куни “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари – Евгений Пригожинга тегишли бўлган хусусий самолёт Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Бортда бомба бўлганми, самолёт уриб туширилганми “Росавиация” ҳали бу ҳақида гапиргани йўқ. Фақатгина қулаган самолёт ичида кимлар бўлгани маълум холос. Demokrat.uz эътиборини тортган нарса – “Росавиация” эълон қилган рўйхатда Рустам Каримовнинг ҳам борлиги. Беихтиёр бир савол туғилади: Каримов ўзбекистонликми?
Гап шундаки, бортда Рустам Каримов иккинчи учувчи вазифасида бўлган.
Рус матбуоти ҳам Рустам Каримов шахсига эътибор қаратган. Аниқланишича, учувчи Каримов 29 ёшда бўлган ва Пермлик. У Рязань вилоятидаги Сасово фуқаро авиацияси мактабини 2014 йилда тамомлаган. Авиаҳалокатдан бир неча кун олдин Рустам рафиқаси билан турмуш қурганининг 4 йиллигини нишонлаганди, дея хабар берган рус матбуоти. Тахминларга кўра, Рустам Каримов Россияда яшайдиган ўзбеклар оиласидан.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!