АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси билан боғлиқ муҳим масалалар, амалга оширилган ишлар ижроси ҳақида маълумот берилди:
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича жорий йил иккинчи мавсуми доирасида таклиф киритиш жараёнлари якунланиб ҳозирда туман/шаҳар ишчи комиссиялари томонидан модерация жараёнлари амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Маълумот учун, вазирлик томонидан Ташаббусли бюджет жараёнинг 2-мавсуми жорий йил 17 июлидан бошланиб – 17 сентябрга қадар давом этиши эълон қилинган эди.
Анжуманда Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми доирасида республика бўйлаб жами 49,5 мингта лойиҳалар илгари сурилганлиги ҳамда лойиҳа киритиш жараёнида республика бўйлаб барча маҳаллалар иштирок этганлиги юзасидан маълумот берилди.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Сурхондарё бўйича – 12,3 минг та Тошкент шаҳрида 4,0 минг та, Қашқадарё вилоятида 3,6 минг та ва Фарғона вилоятида 3,4 минг та лойиҳалар илгари сурилганлигига эътибор қаратилди.
Жорий мавсум учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 1,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилаётганлиги таъкидланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!