Республика ҳудуди бўйича 26-27 августда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 27-28 август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасаяди.
26 августда республика шимолида ва чўл ҳудудларда, 27-28 августда қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳри
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-21°, кундузи 24-26° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-2°, кундузи 25-30° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 23-28° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 25-30° бўлади.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 23-25 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 22-27° бўлади.
Республиканинг тоғли ва тоғ-олди ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Републиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 13-18° бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!