Шаҳар подстанциясида рўй берган авария Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминоти узилишга олиб келди.
Тошкент халқаро аэропортида 27 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:09 да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди.
Бир неча сония ичида захира манбалардан парвозларни таъминловчи объектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш мосламалари, радионавигация ускуналари қуввати тикланди. Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечиктирилмади.
Шунингдек, маҳаллий авиакомпанияларнинг келиш терминали ва терминали зудлик билан заҳира манбаларига ўтказилди. 15 дақиқа ичида соат 22:24 да халқаро авиакомпанияларнинг жўнаш терминалида электр таъминоти тикланди.
«Соат 22:40да Қўйлиқ шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланди», дейилади манба хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!