O‘zbekiston

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳудудида ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳудудида ҳам сезилди

Бугун, 28 август куни маҳаллий вақт билан соат 09:35 да Афғонистонда ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик; 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 269 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 516 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 521 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.