Yangiliklar

Германияда мамлакат иқтисодиётига бўлган ишонч пасайиб кетди

Германияда мамлакат иқтисодиётига бўлган ишонч пасайиб кетди

Германия иқтисодиётига истеъмолчилар ишончи индекси 2023 йил сентябрь ҳолатига кўра август ойидаги қайта кўриб чиқилган минус 24,6 баллдан минус 25,5 пунктга тушди. Бу ҳақда GfK тадқиқот компанияси хабар бермоқда.

DailyFX таҳлилчилари август ойининг дастлабки минус 24,4 даражасидан кейин минус 24,3 кўрсаткичини кутишган. Қайд этилишича, август ойидаги кўрсаткич жорий йилнинг энг паст кўрсаткичи бўлган.

Бундан ташқари, маълум қилинишича, август ойида иш ҳақи ўсиши кутилган индекс июль ойидаги минус 5,1 пунктдан минус 11,5 пунктга тушиб кетган. Истеъмолчиларнинг харид қилишга тайёрлиги минус 14,3 пунктдан минус 17 пунктгача камайди.

Компания маълумотларига кўра, Германияда жорий иқтисодий кутилмалар индекси бир ой олдинги 3,7 пунктдан минус 6,2 пунктга тушди.

Бунгача Германия канцлери Олаф Шольц Германия сўнгги йиллардаги инқирозларни енгиб ўтиш ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятни яхшилаш учун етарли даражада қарз олганини айтди.

Канцлер мамлакат бундан ҳам оғирроқ даврларни бошдан ўтказганини қўшимча қилди.